Загрузка...
Главная

«АЧЧИҚ УСТИДА ОИЛАМНИ БАРБОД ҚИЛДИМ…» 

Ko'rildi: 904 Qo'shildi: 25-09-17


Тўртинчи қаватга қўлимдаги оғир сумкаларим билан зўрға кўтарилдим. Уйда ҳам тикиш қилмасам, рўзғор тебратишим қийин бўлиб кетаяпти. Эшикка ёпиштирилган қоғозга кўзим тушиб эса уф тортдим. Яна нимадан қанча қарз эканман?

— Ойи, анув хотин яна келди! Роса эшикни тақиллатди! Мен ўзингиз айтгандек очмай ўтиравердим, — уйга киришим билан ўғлим ҳар кунги ахборотини такрорлади.

— Ҳеч нарса демадими? — дея сўрадим. Аслида ўша хотиннинг нималар дейишини билсам ҳам.

— Гапирди! «Пулларинг ҳам керакмас, чиқиб кетларинг», деди. Ойи, бувимларникига қайта қолайлик, — ўғлим илтижо билан менга қараб турарди.

— Хўп...

— Уч ойдан бери ижара пулини тўламадингми? Қанча бўлибди? — опамнинг пулнинг суммасини суриштирганидан кўнглим хотиржам тортди. Демак, ёрдам беради. Аммо қанчалигини айтганимдан иккимизнинг ҳам тарвузимиз қўлтиғимиздан тушди.

— Нима? Унча пулим йўқ. Майли, бугун кел, рўзғорингга у-бу нарса бериб юбораман. Бироқ...

— Поччамда бор-ку! — дедим опамдан бошқа нажотим йўқлигини ўйлаб.

— Сенинг эринг ҳам ёмон топмасди. Жим ўтирганингда ҳозир юрмасдинг ижарама-ижара. Болани ҳам сарсон қилдинг.

— Опа, қўйинг... — дедим доимгидек айбловлар бошлангач. — Ўзи юрагимга қил ҳам сиғмаяпти! Бериб тура оласизми?

— Гапирсак, эшитишни истамайсан. Ўшанда ҳам қулоқ осмагандинг ўзи. Энди эса...

— Тушунмадим, қанақа Малика?

— Яна шу Малика билан топишиб олдингми? Эртагаёқ маҳалласига бориб, шарманда қилиб келаман.

— Ойи, қўйинг! Ишда ушланиб қолдим! Маликани тинч қўйинг! Мени деб шунча гап-сўзга қолиб кетди у ҳам! — эримнинг ғамгин овозидан билдимки, ҳамон унда кўнглим бор.

— Жим юрганида, ҳеч қандай гап-сўзга қолиб кетмасди! Ана ўтган ҳафта холанг ҳам сенинг машинангда кўрибди.

— Нима бўлибди кўрган бўлса? — Шокир аканинг жаҳли чиқа бошлади.

— Бу нима деганинг? Шарманда қилиб, ўлдирмоқчимисан мени? — қайнонамнинг овози титраб кетди.

— Бўлди, ойи, Малика шунчаки танишим! Машинамга чиқди дегани, менинг у билан юрганимни билдирмайди-ку! Сиз топган қизга уйландим, мана, кўнглига қараб юрибман! Яна нима керак сизларга?

Шу сўзни айтдим-у, аммо на отамникига қайта олишимни, на бу уйда қололишимни ўйлаб, баттар эзилдим. Уч ойдан бери ижара пулини беролмайман. Топганим кун кечиришимизга зўрға етиб турган бир пайтда ўғлимнинг ҳам мазаси қочиб қолди. Уни даволатаман деб, акамдан олган пулларимни ҳали қайтарганим йўқ. Бу ёқда эса ижарачи хотин тинмай қўнғироқ қилади, жавоб бермай қўйганимдан кейин охири уйга келадиган одат чиқарди. Энди кимдан пул сўраб турсам экан? Опам ёрдам беролмасмикан? Ҳарҳолда поччам яхши топади. Шу ўйда опамга сим қоқдим.

Опам аввалига нима дейишни билмай турди шекилли, индамай қолди, кейин гўшакдан уҳ тортгани эшитилди.

Тўғриси, шу эндидан кейинги гапларни эшитгим келмади. Телефон гўшагини кўксимга босиб йиғлаб юбордим.

Энди... Энди нима бўлганини ўзим ҳам биламан. Нега ҳадеб опам, акаларим ўтган кунларни, эр талашиб хато қилганимни, ажрашмаслигим кераклигини, бугун сарсон-у саргардон бўлиб юришимга ўзим сабабчилигимни қайта-қайта эслатаверишади. Шундоқ ҳам ўзимни кечира олмайман. Шундоқ ҳам муаммога дуч келганимда барига ўзимни айблаб, юрагим эзилади. Шундоқ ҳам ўғлимнинг кўзларига қарай олмайман. Булар бўлса...

***

Шундай ёз кунларида кўзим ёриганди. Оналик бахти, ўғил қувончидан бошим кўкка етганди. Эрим ҳам учиб-қўниб туғруқхонага келиб кетарди. Турмуш ўртоғимнинг фалончилигини билган шифокору ҳамширалар атрофимда гирдикапалак эди. Бахтдан сархушлигим сабаб тўлғоқ дарди, туғруқ азоби, жисмимдаги оғриқлар унутилганди. Туғруқхонадан чиқадиган кунимиз шифокорлардан рухсат олиб, сочларимни тўғирлатиш учун гўзаллик салонида ишлайдиган қизни чақирдим. Фотоссесия қиларканмиз, деб сочимни турмаклатиб ўтирганимда, унинг бир оғиз гапи ҳаммасини остун-устун қилиб ташлади.

— Сиз ўша Шокир аканинг аёлимисиз? Ўғил туғдингизми? Зўр-ку! Эрингиз энди Маликага қайрилиб ҳам қарамаса керак?

Олдинига ҳайратдан катта-катта очилган кўзларимнинг аксини рўпарамдаги кўзгуда кўрдим. Кейин шартта сочимни жингалак қилаётган қизга қарадим.

У довдираб қолди. Мени ҳамма гапдан хабардор деб ўйлаган бўлса керак-да. «Анув...» дея каловланиб турди-да, кейин бирдан «Адашдим. Мен бошқа Шокир акани тушунибман», деб кўзларини олиб қочди. Бирдан кўнглимга шубҳа оралади.

— Муборак, қўйинг, диққат бўлманг, — бир нуқтага тикилиб қолганим учун ҳамхоналаримдан бири таскин бермоқчи бўлди, — Пули кўп эркакларнинг бошини айлантирадиганлар доим топилади. Мана, паҳлавондек ўғил туғиб бердингиз. Шокир ҳам энди Маликаси билан алоқаларни узар. Қаранг, бир кунда неча марта келиб кетади эрингиз. Сизга меҳри тушганда, — деди у.

Бу «таскин»дан сўнг эса кўзларим мошдек очилгандек бўлди.

Ҳа, эримнинг меҳрибонликлари бекорга эмас экан. У менга меҳр кўрсатиш баробарида ўзининг эҳтиётини қилиб юраркан-да! Кўчада юрадигани борлиги ростдирки, мана буларнинг менга раҳми келиб гапириб ўтиришибди. Салончи қиз сочларимни тўғирлаб бўлгач, юзимни пардоз қилмоқчи эди, унамадим.

— Керакмас, мана, пули, — дедим-да, каравотимга ўтириб олдим.

Шундай қувончли кунда дилимни хуфтон қилганинидан хижолат бўлган қиз нима дейишни билмай чиқиб кетди. Ҳамхонам ҳам чақалоғи билан овора бўлиб қолди.

Шу кунни қандай ўтказганимни билмайман. Биров қўлимдан судраб олиб чиққандек, туғруқхонадан чиқдим. Суратчи йигит жилмайинг, дея қанча таъкидламасин, юзларимга эримдек сохта табассум югуртира олмадим. Кайфиятим йўқлигининг сабабини сўраганларга чарчаганимни, бироз ҳолим йўқлигини баҳона қилдим. Тезроқ уйдаги меҳмонлар тарқаб, Шокир ака билан юзма-юз гаплашиб олиш истагида ёнардим.

Табиийки у айбини тан олмади. Аввалига «Чарчагансан!», «Ўша қиз адашган» дея овутмоқчи бўлди-ю, охири «Шунақа қувончли кунни расво қилдинг», дея тарақлатиб эшикни ёпиб чиқиб кетди. Энди гал қайнонамга келди. Жанжалимизни эшитиб, югуриб келди-да, гап нимадилинини тушунгач, у киши ҳам насиҳатгўйликни бошлади.

— Қўйинг, ҳозир сиқилсангиз, сутингиз қочиб кетади. Ўғлим тўйдан олдин ўша Маликага илакишиб қолганди, аллақачонлар у билан алоқани тўхтатган, — дея бир менга, бир биғиллаб йиғлаётган ўғлимга парвона бўлди.

Чилламда ичимга чироқ ёқса ёришмади. Хўжайиним ҳам ўзгариб қолди. Нимадир демоқчи бўлиб оғиз жуфтласам, гапни қисқа қиладиган, иложи борича мендан ўзини олиб қочадиган бўлди. Унинг ўзини бундай тутишини гумонларимни алангалатарди. Бир кун ишдан жуда кеч қайтганида, она-ўғил тортишиб қолди.

Кўнглига қараб юрибман? Мен билан мажбуран яшаркан-да! Кимдир устимдан муздек сув қуйгандек бўлди. Бу суҳбатни ортиқ пойлаб туришга сабрим қолмади. Шартта улар ўтирган хонанинг эшигини очиб кирдим.

— Менинг жавобимни беринг! — дедим.

Эрим ҳам, қайнонам ҳам тошдек қотиб қолишди, ҳамма гапни эшитиб турганимни билгач, қайнонам юпатишни бошлади. Шокир ака эса ҳеч жаҳлм босилмаётгани учунми ё у ҳам кимдан аламини олишни билмай турганмиди, юзимга тарсаки тортиб юборди. Юзим эмас, юрагим оғриди. Ўзимни алданган, хўрланган ҳис қилардим. Онасининг хизматини қилсам, ўғил туғиб берсам, яхши кўриб меҳр кўрсатсам, бу киши кўчада кўнгилхушлик қилиб юрса? Йўқ! Ё мен билан ажрашиб, Маликасини билан яшайди, ё ундан воз кечиб, мен билан!

Туғруқдан кейинги тушкунлик, чақалоғимнинг инжиқлиги, ҳали саломатлигим тикланмаганлиги, бу томонда эса эримнинг ҳунари, бари исканжасига олди-ю, ўзимни бошқара олмай қолдим. Атрофимдагиларнинг гапини тинглашни ҳам истамадим. Биринчи қадамимни ота уйимга қайтиш учун ташладим. Эрим олиб кетиш учун келмади. «Мен ҳеч нима қилмадим, ўзи йўқ жойдан жанжал чиқарди», дея ўзини оқлади. Мен эса аччиқ устида ишхонасига бордим. Бошлиғига учрашиб, ходимини тартибга чақириб қўйишини сўрадим. Лавозими ошиб қолганига ўзидан кетиб қолганини ҳам қистириб ўтдим. Ишхонасида юзи шувут бўлгани учун Шокир ака ўз хоҳиши билан ишдан кетдими ёки нозик жойда ишлагани боис бўшатиб юборишдими, хуллас, ишсиз қолди.

Мана шу ҳаракатим Шокир аканинг мендан буткул юз ўгиришига сабаб бўлди. Ўғли ҳам кўзига кўринмай ажрашишга ариза берди. Мен уни ишидан айириб хато қилганимни ўшанда тушунмадим. Ҳаммасига Маликани балогардон қилдим. Онам қанча унамасин, опам билан қайнонам тушунтирмасин, уйга қайтмадим. Охир-оқибат ажрашдик...

Чиққан қиз чиғириқдан нари экан. Ўз уйимга икки йил сиғдим. Келинойим «Босиқ ва сабрли бўлганида, эри билан ажрашмасди», дея ортимдан таъна қилгач, ўртамизда жанжал чиқди. У ҳам «Ё бу уйда Муборак яшасин, ё биз», дея талаб қилди. Шундан кейин ижара уйга чиқдим. Аввалига ота-онам қарашиб турди, акаларим ҳам ёрдамини аямади. Бироқ қўлдан берганга қуш ҳам тўймас деганларидек уйга пул йиғиш тугул ойликдан ойликкача кун санаб яшайдиган бўлдим. Шокир ака эса бир йил ўтмай хорижга жўнаб кетди. Уч йил чет элда ишлаб келиб, уйланди. Маликагамас, бошқа бир қизга. Яқинда фарзанд кўрибди. Ўғлига энди пул ҳам бериб турмаса керак. Қайнонам эса ўғлининг оёғига болта урганим учун неварасидан хабар олмайди. Мана, етти йилдирки, ўз аравамни ўзим судрай олмай яшаяпман.

Ўтган кунларни таҳлил қилиб, бир нарсани англадим. Эркакнинг хиёнати аёл учун зарба. Фақат унга муносиб жавоб қайтаришни билиш керак экан. Ўшанда бироз оқилроқ бўлганимда, балким бугун ўғлим отасининг бағрида улғаярмиди? Собиқ эримнинг ишхонасига чопиб бормасдан, оиламни асраб қолиш учун ҳаракат қилганимда, турмуш ўртоғимнинг ҳам менга муҳаббати тушиб, Маликани унутармиди? Билмадим... Билганим оиламни ўзим асраб қола олмадим...

МУХЛИСА ёзиб олди.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |