Загрузка...
Главная

Seni sog'inmasdan o'tgan kunim yo'q... 

Ko'rildi: 12872 Qo'shildi: 19-03-13


Seni sog'inmasdan o'tgan kunim yo'q...


Ҳижроннинг дастидан бир дам қўним йўқ,
Сенсиз лаҳзаларда файз йўқ, унум йўқ.
Сени ўйламасдан ухлаган туним,
Сени соғинмасдан ўтган куним йўқ...

Ҳаёлинг кўнглимга нур бўлиб тўлди,
Сабрим саҳродаги гул бўлиб сўлди,
Ҳақни ҳам унутган дамларим бўлди,
Сени соғинмасдан ўтган куним йўқ...


Кел энди, тунимга зиё бўлиб кел,
Ўзаним тўлдирган дарё бўлиб кел,
Қувончларга тўла дунё бўлиб кел,
Сени соғинмасдан ўтган куним йўқ...

Ёлғизликнинг юки босди, зилдайман,
Ҳаёт шаъми сўниб борар - илғайман.
Олдимда қанча кун қолди, билмайман,
Сени соғинмасдан ўтган куним йўқ...


Рустам ЖАББОРОВ




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 8
avatar
10
Yaxwi chiqqan
avatar
11
zor sher ekan
avatar
12
gap yoq
avatar
13
Tasirchan.
avatar
14
zur
avatar
15
Chiroyli satrlar gap yuq
avatar
16
Z6r sher ekan
avatar
17
zo'r
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |