Загрузка...
Главная

Туркиялик хонандалар Сардор Ўртач ва ISMAIL YK Тошкентдаги тўйга келишди 

Ko'rildi: 787 Qo'shildi: 02-12-16

Сардор Ўртач Ўзбекистонга келиб, Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтган тўйда иштирок этган.

 

Дунёда ўзбеклардек тўйга катта сарф-харажат қиладиган, бир кунлик тантанани деб исрофгарчиликка йўл қўядиган бошқа миллат топилмаса керак.
 
Бугунги тўйларимизга хориждан таниқли санъаткорларни олиб келиш ҳам урфга кирган. Куни кеча турк эстрадасининг таниқли юлдузи Сардор Ўртач Ўзбекистонга келиб, Тошкент шаҳридаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтган тўйда иштирок этган эди.
 
Бугун, 2 декабрь куни шу тўйдан кейин чорлар маросими ўтказилибди. Чорлар ҳам тўйдан кам бўлмаган, албатта. Маросимга туркиялик таниқли хонанда ISMAIL YK ташриф буюргани айтилмоқда. Сайтимизнинг ишончли манбалари берган маълумотларга қараганда, ISMAIL YK чорлар маросимига хоразмча қўшиқлардан бирини тайёрлаб келган.
 
Маълумотларга қараганда, ISMAIL YK Тошкентга биринчи бор ташриф буюрмоқда. Сардар Ўртач эса аввал ҳам ўзбекларнинг тўйида меҳмон бўлганди.
 
Қизиқ, шундоқ ҳам ўзбек эстрадасида яратилаётган қўшиқларнинг ярмидан кўпи турк хонандаларидан ўғирланаётган бўлса, уларни Тошкентга олиб келишдан мақсад нима? Ҳар ҳолда Сардор Ўртач ва ISMAIL YK’нинг Тошкентга келиши арзонга тушмагандир.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |