Загрузка...
Главная

Лола собиқ турмуш ўртоғи билан ҳамон дўстми? 

Ko'rildi: 2306 Qo'shildi: 11-12-16

Лицензияси олиб қўйилганидан сўнг телеканалларда камнамо бўлиб қолган хонанда Лола Йўлдошева шахсий ҳаёти, хусусан, турмуш ўртоғи билан ажрашиши ҳақидаги саволларга жавоб берди. «Турмуш ўртоғим билан ажрашганимнинг сабаби ― иш эмас. Бу ерда бошқа шахсий сабаблар мавжуд. Қўшиқлар эса чалғишнинг бир усули эди. Турмуш ўртоғим билан 2011 йилда ажрашганмиз. Ҳозирда иккаламиз алоҳида, бошқа-бошқа оилаларда яшаётган бўлсак-да, дўстона муносабатларни сақлаб қолганмиз. Фарзандларимиздан ҳеч нарсани яширмаганмиз, уларнинг барча саволларига жавоб бериб, катталарнинг феъл-атвори бир- бирига тўғри келмаса ҳаётда шундай вазиятлар бўлиб туришини тушунтирганмиз», ― дейди хонанда. Лола, шунингдек, келажакда турмуш ўртоғи, кўп фарзандлари, умуман олганда, катта оиласи бўлишини орзу қилишини ҳам айтиб ўтган.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |