Главная

Ҳурматли санъаткорлар «халқ учун хизмат қиламиз», деб кўп гапни олиб қочманг! 

Ko'rildi: 817 Qo'shildi: 15-03-17


Ёлғонларга ўрганиб бораяпмиз. Ўргатишаяпти ҳам. Ҳар соҳада бундай вазиятга дуч келишимиз мумкиндир. Аввало эса санъатдаги ёлғонлар тезда кўзга ташланади, айниқса оммавий санъат эстрадада. Баҳор келиб санъат саройларимизда концентлар мавсуми бошланиб кетди. Таббийки концерт арафасида ҳар бир хонанда рекламага зўр беради. Ҳар қадамда катта-катта афишалар, бири иккинчисидан у қадар фарқ қилмайдиган интервьюлар (бунда уларнинг тегирмонига сув қуйиб турадиган журналистлар ҳам топила қолади). Ва баландпарвоз номлар! Шу жойига келганда… тилинг қичийдида.

Халқ учун хизмат қилиш, мухлисларига қувонч улашиш, яхши кунларида бирга бўлиш ва ҳакозо жумлаларга тўлиб тошган чучмал интервьюлардан кейин реклама қилинаётган концерт билетларининг нархларига эътибор беринг. "Эй азиз инсон” деб номланган "биз соғинган ва биз кутган” (ҳар қалай ташкилотчилар шундай, деб ўйлашади) концерт билетларининг энг арзони 30 минг, энг қиммати эса 250 минг. Билетини мамлакатимиздаги энг кам ойлик иш ҳақидан салкам икки баравар қимматга сотаётганларга чиндан ҳам бу юртдаги инсонлар азизми?! Бошқа концертлар билетлари ҳам шу "атрофда”. Юртдошларимизнинг санъатсеварлигидан фойдаланиб пут топишдан бошқа нарса эмас бу, назаримизда.

Иккинчи томондан 250 мингга бир дона билет оладиган ҳамюртларимизни у қадар тушунолмаймиз. Шу пулга ўртача 20-25 та китоб олиш мумкин ахир! Нақд 25 та китоб-а?! Хазинаку бу, фарзандларингизга, невараларингизга қоладиган мероску.

Мулоҳазаларимиздан кейин ҳар икки томонни оқловчи фикрлар бўлишини ҳам биламиз. Кимдир концертда либослар, саҳна безаклари, чироқ, операторлар, техниклар гуруҳи хизмати, раққосалар меҳнати боис билет нархи қимматлашиб кетишини айтса, кимдир пул топган одам дам олишгаям ҳаққи бор, унинг пулини нимага сарф қилишини муҳокама қилиш ўринсиз дер. Муҳими фикрлар ранг-баранглигидан мамнунмиз. Зеро турфа фикрлар ичида ҳақиқат яралади.

Мухлис



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |