Загрузка...
Главная

Шаҳло Аҳмедованинг "Ўзбекконцерт" тақиқлаган клипи Россия телеканалида намойиш қилинмоқда 

Ko'rildi: 3517 Qo'shildi: 05-12-18


МОСКВА – Хонанда Шаҳло Аҳмедованинг "Ўзбекконцерт" томонидан "миллий маънавият ва менталитетга зид"ликда айбланиб, тақиқланган "Летние дожди" ("Ёз ёмғири") қўшиғи клипи Россиянинг "Ru.TV" телеканалида намойиш этила бошланди. Айнан шу клип сабаб "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси хонандани лицензиясидан маҳрум қилган эди.

"Ўзбекконцерт" "Летние дожди" қўшиғининг клипи шарқона одоб-ахлоқ меъёрларига тўғри келмаслигини таъкидлаб, "йигит ва қизнинг ишқий кечинмалари очиқ-ошкора ифода этилиб, андишасизларча оммага намойиш қилинган” деб баҳолаган.

Мазкур клип "Ru.TV" телеканали расмий сайтининг "Давай попробуем" ("Кел, синаб кўрамиз") танловида овоз йиғиш учун намойиш қилинган.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar


Ахборот-таҳлилий портали 2016 йилнинг 17 Февралда давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 0005786. Муассис: "Namanganliklar Group" x/k манзили 160100, Наманган шаҳри, Зерабулок кўчаси, 12-уйМатериалларимиздан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда «Фойдаланиш шартлари»га амал қилиниши шарт.
 Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган.
 | |