Загрузка...
Главная

Қиличбек Мадалиев дадасининг мухлисларини йиғлатди 

Ko'rildi: 915 Qo'shildi: 04-12-16

1-2 декабрь кунлари Тошкентнинг муҳташам «Истиқлол» саройида Қиличбек Мадалиев концерт дастурини тақдим этди. Концерт дастурини радиобошловчи Акмал Мирзо олиб борган бўлсада, ҳар бир қўшиқ орасида мухлисларига мурожаат этиб турган Хонанда Қиличбек Мадалиев кечага самимий руҳият бера олди.

qilichbek

Унинг ҳар бир қўшиғининг таронаси ва шеърлари дид ва савия билан танлангани сезилиб турарди. «Бир умр куйлайман етгунча кучим, дадамнинг мухлислари учун»- қўшиғи томошабинларнинг чексиз қарсаклари билан қарши олинди. Қўшиқни кўпчилик кўзида ёш билан тинглади.

shahzoda-qilich

 

Хонанданинг Шаҳзода Муҳамедова билан куйлаган дуэт таронаси ҳам кечага ўзгача кайфият бағишлади. Концерт бермасдан 2-3 йил танаффус қилган Қиличбек эндиликда катта дастурлар билан мухлисларни юрагига жой топа олишини исботлаб берди. Қиличбек келаси йил яна шундай файзли концерт дастурида мухлислар билан дийдорлашишни ваъда берди.

qilichbek11




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |