Загрузка...
Главная

ЮЛДУЗ УСМОНОВА ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВДАН КОНЦЕРТ КУНЛАРИНИ ТОРТИБ ОЛДИМИ? 

Ko'rildi: 1399 Qo'shildi: 15-01-17

 Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков 2017 йилда концерт бермаслигини маълум қилганидан сўнг бу ҳолат ижтимоий тармоқларда, хонанданинг мухлислари ўртасида кенг муҳокама қилинди. Ҳар ким бу ҳолни турлича баҳолади. 

“Юлдуз Усмонова ўз концерт кунларини қайтариб олиш мақсадида Озодбек Назарбековга апрель ойида концерт беришига тўсқинлик қилди” қабилидаги миш-мишлар тарқалди. Мана шу каби миш-мишлар қай даражада рост ёки ёлғонлигига Озодбек Назарбеков журналист Жасур Ҳамроев билан суҳбатда тўхталиб ўтди.

“Бу йил концерт бериш-бермаслик ғояси ўтган йили апрель ойи концерт пайтида падо бўлган эди. Лекин иккиланишлар ҳам бор эди. Одамларга нима деймиз? Сабабларини қандай изоҳлаймиз, деб турганимизда, мен жуда ҳам ҳурмат қилган, устозим деб биладиган инсоним Юлдуз Усмоновага концерт бериш имкони берилди. Шунда мен концертим учун белгиланган кунларни Юлдуз опага ўзим таклиф қилдим. ‘Мана шу саналарда бемалол концерт беришингиз мумкин’, дедим, чунки бу кунлар менинг концертим учун бронт қилинган эди.

Юлдуз Усмонова билан муносабатларимиз ҳеч қачон совуқлашмаган. Улар билан ҳеч қачон зиддиятли муносабатда бўлмаганмиз. Мен уларни жудаям ҳурмат қилганман. Бундан кейин ҳам ҳурмат қиламан. Апрель ойида Юлдуз Усмонованинг концерт бериши мени ўзим концерт беришимдан кўпроқ қувонтиради”,—дейди Озодбек Назарбеков.

“Юлдуз Усмонованинг концертида меҳмон бўласизми?” деган саволга Озодбек Назарбеков “албатта” дея жавоб берди.

 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |