Загрузка...
Главная

Хайрулла Ҳамидовдан ажойиб талқин: «Мен майдонда ўликка ўхшаб ўйнайман» 

Ko'rildi: 645 Qo'shildi: 03-07-17


Яқинда Ориат Доно радиосида Хайрулла Ҳамидов иштирокида ўтган дастурни томоша қилдим. Очиғи, бу дастурдаги бир қатор фикрлар менга жуда ёқди. Хусусан, Самвел Бабаян, халқаро пресс клуб ва умуман ўзбек футболининг бугунги аҳволи тўлиқ очиб берилди.

Дарҳақиқат, Самвел Бабаян айни дамда қўпол қилиб айтганда сурбетликнинг оилй кўринишини намойиш қилмоқда. Чунки у айни дамда Хайрулла Ҳамидов айтганидек Миржалол Қосимовга ўхшаб айбини тан олиб, мухлисларнинг қаршисига чиқиши керак эди. Аммо у тўғридан-тўғри панага беркинишни маъқул кўрди. Аслида эса мазкур дастур бошловчиси айтганидек, у Ўзбекистоннинг биринчи рақамли жамоасининг рульида бўла туриб, четга чекиниши керак эмасди. Ҳа, Бабаян Миржалол Қосимову Вадим Абрамовлардан юз чандон кўпроқ хато қилди, бироқ уларга ўхшаб узр сўрашни ўзига эп деб билмади.

Энди бевосита Сергеев ҳақида. Хайрулла Ҳамидов Сергеевнинг «Мен майдонда ўлишга ҳам тайёрман», деган гапини қуйидагича қабул қилди: «Мен майдонда ўликка ўхшаб ўйнайман». Албатта, майдонда ҳеч нарсани қойиллатмайдиган футболчига бундай гаплар баландпарвозликдай туйилади, ярашмайди. Чунки Игорнинг ўйинлари ўлишга ҳам тайёр футболчининг ўйинига ўхшамайди, ўлишга ҳам тайёр футболчи тўпни кутиб ўтирмайди, ўзи вазиятлар яратади ва голлар уради. Сергеев эса ҳозирча бундай фазилатлардан мустасно.

Менинг эътиборимни тортган пресс клуб ҳақидаги кескин фикрлар бўлди. Ҳақиқатан ҳам мазкур дастурни олиб борган инсонлар чинакам журналист, ўз касбининг усталари, бунга асло шубҳа йўқ, бироқ улар спорт журналистлари эмас. Бу эса кўрсатувнинг долзарблигини бироз камайтириши табиий эди. Ваҳоланки, ўзбек футболи жар ёқасига келиб қолган бир пайтда бундай танқидий кўрсатувларни ўзбек футболининг бугунги аҳволини биладиган ва тушунадиган одам бошқариши лозим эди, ҳеч бўлмаганда пресс клубнинг айнан шу қисмига тажрибалироқ спорт журналистини бошловчиликка жалб қилиш лозим эди назаримизда. Ана шунда пресс клубдаги саволлар ҳавога учмас, мутасаддилар эса расмий гап-сўзлар билан вазиятдан қутулиб қолишмасди.

Умуман, айни дамдаги жараёнлардан кўриниб турибдики, ўзбек футболига панжа ортидан қаралаётгандек. Телевизорда бир қатор танқидий кўрсатувларни, очиқ мулоқотларни кўряпмиз. Нуқсонга йўл қўйган раҳбарлар аёвсиз танқид қилиняпти, сўроққа тутиляпти. Аммо нега футбол борасида шундай дастурлар тайёрланмайди? Нега мутасадди раҳбарлар кескиб саволларга тутилиб, тўғри жавоб олинмагунча тинчилмайди? Нега? Мана шу саволлар бизни қийнайди, биргина умид Пресс клубдан эди, чунки мазкур лоҳия анча танқидий, қизиқарли тус олганди, бироқ футболга келганда у ҳам «юзакилик» либосини кийиб олди.

Билмадим, бу кетишда ўзбек футболининг тақдири қандай кечади? Бу ҳақда ўйлашга ҳам қўрқади киши. Энг ачинарлиси, олдин Худо хоҳласа, футболимиз ривожланиб кетади деб ният қилардик, энди эса бундай ният қилиш учун оддийгина сабаб ҳам топа олмаяпмиз. Афсус, минг афсус.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |