Загрузка...
Главная

Райҳон Ғаниева: “Яратган сабр қил дейди ва энг яхшисини беради” 

Ko'rildi: 535 Qo'shildi: 15-11-16

Жуфтликнинг ижтимоий тармоққа жойлаштирган суратларидан уларнинг бахтли экани кўриниб турибди.

13 ноябрь куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва бошловчи Фарҳод Алимов БААнинг Дубай шаҳрига асал ойини ўтказиш учун жўнаб кетишгани ҳақидахабар берган эдик.
 
Айни кунларда, жуфтлик ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига саёҳат чоғидаги суратлардан жойлаштириб, кишини ўйга толдирадиган, қатор саволларни туғдирадиган изоҳларни ёзибқолдиришмоқда.
 
Хусусан, Райҳон Ғаниева Instagram’даги саҳифасига Дубайдаги океанариумда тушган суратини жойлаб, унга қуйидаги сўзларни илова қилади.
 
"Шундай вақт келадики, барча қабиҳликлардан, қабиҳ инсонлардан ўзингни олиб қочасан. Атрофингда эса сени бахтли қилаётган, ёмонни унутишга кўмаклашадиган, яхшиликка олиб борадиган инсонларни топасан. Сени тўғри йўлга етакловчи инсонларни севгин. Ҳаёт жуда ҳам қисқа., уни бахтсиз яшаб ўтиш увол...”
 
Бир неча соатдан кейинги суратга хонанда қуйидаги сўзларни илова қилади.
 
"Роббим бизга 3 йўл билан жавоб беради. Ҳа дейди ва сен истаган нарсани беради. Йўқ дейди ва унданда яхшироғини беради. Сабр қил дейди ва энг яхшисини беради”.
 
Ўз ўрнида бошловчи Фарҳод Алимов ҳам Instagram’даги саҳифасига Абу-Даби шаҳрига йўл олаётган чоғида тушган суратини жойлаштирган. Унинг ёнида Райҳон кўринмайди, аммо улар бирга.
 
Эслатиб ўтамиз, жуфтликнинг тўйи бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар бундан бир неча ҳафта аввал, Райҳон Ғаниеванинг туғилган кунида Фарҳод Алимов билан тушган суратларидан кейин пайдо бўлганди. 5 ноябрь уларнинг тўйи муносабати билан Амру-маъруф дастурхони ёзилди.
 
Жуфтликнинг ижтимоий тармоққа жойлаштирган суратларидан уларнинг бирга бахтли экани кўриниб турибди. Аммо ҳалигача, уларнинг биргаликдаги суратлари йўқ. Нима ҳам дердик, бахтли бўлишсин!
Умида Якубова



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |