Главная

Шаҳзода Матчанова турмушга чиқаяпти?! 

Ko'rildi: 585 Qo'shildi: 17-11-16
Актриса Шаҳзода Матчанова турмушга чиқаётган кўринади. Бу ҳақда у кеча, 16 ноябрь куни Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлаштирган сурат орқали хабар берди.
 
Актриса суратга ҳеч қандай изоҳ бермаган. Аммо бусиз ҳам бармоғидаги нафис узук янгиликни аён этиб турибди.
 
Маълумот учун, Шаҳзода Матчанова 1987 йилнинг 8 августида Қорақалпоғистонда, Нукус шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олган.
 
У ҳеч қачон актриса бўлиш ҳақида ўйламаган. Бироқ кунларнинг бирида уни "Ўзбекфильм” режиссёрларидан бири уни киносиновга таклиф этади. Ўшанда у синовдан ўта олмайди ва ўқишини давом эттиради.
 
Орадан кўп ўтмай, унинг суратини режиссёр Зебо Наврўзова кўриб қолади ва талаба қизни "Апрель-Май” фильмида суратга тушишга таклиф қилади. Актриса "Ётоқхона” сериалидаги ролидан кейин машюурлик қозонган. Шундан сўнг, у "Қалбим ўғриси”, "Қалб кўзи”, "Осий банда”,  "Тўй”, "Барон” каби яна ўнлаб фильмларда рол ижро этди.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |