Загрузка...
Главная

Ўзбек боксчиси 1-раунддаёқ рақибини нокаут қилди 

Ko'rildi: 700 Qo'shildi: 16-02-17
 Профессионал боксда фаолиятини муваффақиятли давом эттираётган Шоҳжаҳон Эргашев навбатдаги жангини кеча ўтказди.

Унинг рақиби грузиялик боксчи Рубен Мовсисян бўлди. Ўн раундга мўлжалланган жанг муддатидан анча аввал якунланди. Эргашев тажрибали рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди.

21 февраль куни 26 ёшга тўладиган Рубен фаолияти мобайнида 23та жангда зафар қучган. Шулардан 16та жангини нокаут билан якунлаган. Бугун эса унинг ўзи нокаутга учради.

Бу жанг Шоҳжаҳон учун фаолиятидаги саккизинчиси бўлди. Эргашев бундан аввал ўтказган барча жангларида рақибларини муддатидан аввал нокаут эвазига мағлубиятга учратган эди.

Манба: olamsport.uz

 

 




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |