Главная

Гвардиола “Барса”га қайтиши ҳақидаги гапларга аниқлик киритди 

Ko'rildi: 385 Qo'shildi: 19-02-17

Мессининг Гвардиолани “Барса”га қайтиши ҳақидаги сўзларига Гвардиоланинг ўзи муносиб жавоб берди.

 

Англиянинг гранд жамоаларидан бири, “Манчестер Сити”, бош мураббийи Хосеп Гвардиола собиқ жамоаси “Барселона“га қайтиши ҳақидаги миш-мишларга барҳам берди. У энди мураббий сифатида кўк-анор ранглилар сафига қайтмаслигини билдирди. Бу ҳақда “Goal” нашри ёзади.

“Мен энди ҳеч қачон “Барселона”га мураббий сифатида қайтиш ниятим йўқ. У ерда, менинг вақтим ўтиб бўлди. Лионель Месси “Манчестер Сити”га? Ахир, айтдим-ку, Лионелнинг фаолияти “Каталония” клубида ўз якунига етишини хоҳлаган бўлар эдим”, деди мураббий.
 
Бундан аввал, Англия футбол оламида Месси Гвардиоладан жамоага қайтишини илтимос қилгани ҳақида гап тарқаган эди.
 
Маълумот учун, Хосеп Гвардиола “Барселона” жамоаси таркибида 11 йил тўп сурган. 2008 йилдан уни бошқариб келган мураббий, жамоа билан икки маротаба Чемпионлар Лигаси ва уч марта Испания чемпионатида зафар қучган эди.
Алишер Рўзиоҳунов

 



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |