Загрузка...
Главная

ПСЖ Неймарни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирди 

Ko'rildi: 354 Qo'shildi: 06-08-17

Футболчининг таништирув маросими ПСЖнинг уй стадиони "Парк де Пренс”да ўтказилди

Аввалроқ Бразилиялик ҳужумчи Неймарнинг "Барселона”дан ПСЖга ўтгани ҳақида хабарбергандик.

Кеча, 4 август куни Франциянинг ПСЖ жамоаси Неймарни "Барселона”дан расман 222 миллион евро эвазига сотиб олганини тасдиқлади.
Футболчининг таништирув маросими ПСЖнинг уй стадиони ҳисобланмиш, "Парк де Пренс”да бўлиб ўтди.

Бразилиялик ҳужумчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди ва расман ПСЖ раҳбарияти Неймарни дунёнинг энг қиммат футболчисига айлантирди деб хабар беради Qalampir.uz.

Бугун, 5 август куни интернет тармоғида Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг собиқ клуби "Барселона”га ПСЖ томонидан трансфер учун тўланган чекининг фотосурати эълон қилинди.

Societe Generale банки чекида бразилиялик футболчининг трансфери учун 222 млн евро миқдоридаги сумма кўрсатилган.

Неймарнинг трансфери энг қиммат бўлиш бобида "Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг рекордини янгилади. Погба ўтган йилнинг ёзида 105 миллион евро эвазига Италиянинг "Ювентус” клубидан "Манчестер Юнайтед”га ўтганди.


Акмалхон Эшонхонов




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |