Загрузка...
Главная

Ўзбекистон 2018 йилги жаҳон чемпионатига бориши учун яна умид пайдо бўлди 

Ko'rildi: 1977 Qo'shildi: 06-09-17


Осиё футбол конфедерацияси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Осиё минтақасида ўтказилган охирги тур ўйинларини текшириш юзасидан тергов ҳаракатини бошлагани ҳақида маълум қилди.

Айни пайтда ОФК вакиллари амалий ҳаракатга ўтишдан аввал, ўтказилган барча ўйинларга тегишли ҳисобот ва ҳужжатларни қайта кўриб чиқишини эълон қилган. ФИФА юрисдикциясида ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, ОФК терговига ёрдам бериши белгиланган.

Июнь ойида ОФК раҳбарияти барча минтақа иштирокчиларига спорт мусобақасининг сиёсий бетарафлик тамойилини ҳурмат қилиши ва унга амал қилишга чақириб хат юборганди. Хат матнида ташкилот низомининг 3.2 моддасидан иқтибос келтирилади: "ОФК ташкилоти ҳар қандай сиёсий ва диний масалаларда бетараф”.

Эслатиб ўтамиз, Осиё минтақасида А гуруҳида 5 сентябрь куни йўлланмани муддатидан аввал нақд қилган Эрон ҳамда иккинчи йўлланма учун имконият сақлаб қолган Сурия ўртасида, шунингдек, иккинчи ўринни эгаллаш учун Ўзбекистон ва Жанубий Корея терма жамоалари ўртасидаги учрашувлар бўлиб ўтди.

Икки учрашув ҳам параллел кечди, Тошкентдаги ўйинда ҳисоб очилмай қолди, бу ўйиндан бироз кейинроқ якунланган Теҳрондаги ўйиннинг охирги дақиқаларида эса сурияликлар иккинчи голни уриб, ҳисобни тенглаштирди ва гуруҳда учинчи ўринни эгаллаган ҳолда плей-офф ўйинларида иштирок этадиган бўлди.

ОФК катта эҳтимол билан Эрон ва Сурия терма жамоалари ўйинини текширади. Текширувлар якунида бу ўйин келишилгани аниқланса, икки терма жамоа ҳам четлатилиши ва уларнинг ўрни гуруҳдаги кейинги ўринлардаги терма жамоалар билан тўлдирилиши мумкин. Булар эса Ўзбекистон ва Хитой терма жамоалари бўлиши мумкин.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |