Загрузка...
Главная

Наманганда бугун футбол: Чипталар қанчадан сотилди? 

Ko'rildi: 1045 Qo'shildi: 17-03-18

Ўйин бошланишидан аввал стадионга йиғилган мухлислар учун эстрада юлдузлари чиқиш қилишади.

Бугун, 17 март куни Намангандаги "Навбаҳор” стадионида катта футбол байрами бўлиб ўтади.
 
Сабаби маҳаллий "Навбаҳор” жамоаси Суперлиганинг 3-турида "Локомотив”ни қабул қилад. Бунгача икки марта сафарда ўйнаган "лочинлар” бугун мухлислари кўз олдида мавсумдаги биринчи уй ўйинини ўтказишади.

Наманганлик мухлислар бугун бўлиб ўтадиган учрашувни интиқлик билан кутишаётганлиги айни ҳақиқат.
 
Олдинлари учрашувлар учун чиқарилган чипталар фақат ўйин кунлари сотувга чиқариларди. Бу йилдан бу борада ҳам янгиликка қўл урилган.
 
Яъни, учрашувга кириш чипталари 14 март кунидан бошлаб сотувга чиқарилди. Чипталар Наманган шаҳридаги учта йирик бозор ва ўйингоҳ кассаларида сотилди.
 
Шуни айтиб ўтиш жоизки ўйин учун чиқарилган чипталарнинг асосий қисми бугунги кунга келиб, 15 мингдан бошлаб 30 минггача сотилди.
 
Айни вақтда ўйинга кириш учун чипталар умуман қолмаган. Ҳатто 100 минг сўмга ҳам чипта топа олмаслигингиз мумкин.
 
Барча чипталар мухлислар томонидан харид қилинди. Бу эса 17 март куни 21 913 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган "Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашувга қизиқишни жуда юқори эканлигидан дарак бермоқда.
 
Ўйин бошланишидан аввал стадионга йиғилган мухлислар учун эстрада юлдузлари чиқиш қилишади. Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам "Навбаҳор” – "Локомотив” учрашувини томоша қилиш учун Наманганга ташриф буюрган.
 
Маълумот учун, стадиондаги байрам тадбирлари соат 18:00 дан бошланади. Ўйин эса соат 20:00 да старт олади.
Акмалхон Эшонхонов
manba: Qalampir.uz



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |