Загрузка...
Главная

Видео: Макгрегорнинг хурмача қилиғи ҳаммани ғазабга келтирди 

Ko'rildi: 1780 Qo'shildi: 06-04-18


Нью-Йорк шаҳри полицияси Конорни ҳибсга олган.

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Конор Макгрегор россиялик аралаш қоидали жанглар жангчиси Ҳабиб Нурмагомедов ўтирган автобусга ҳужум қилди. Бу ҳақда "Sky Sports” нашри хабар бермоқда.
 
Унга кўра, Ҳабиб Нурмагомедов ўтирган автобус Бруклиндаги "Барклайс-марказ”дан  чиқиб келаётганда Макгрегор автобус ойнасига металл стулни улоқтирган. Натижада автобус ойналари синиб, икки спортчи Майкл Киеса ва Роуз Намаюнасни жароҳатланган.
 
Гарчи даставвал Макгрегор воқеа жойидан яширинган бўлса-да, кўп ўтмай спортчининг ўзи полиция маҳкамасига келиб айбини тан олган. Шундан сўнг Нью-Йорк шаҳри полицияси Конор ҳибсга олган.
 
Макгрегор бу иши учун буткул спортдан четлатилиши ҳам мумкин.
 
Конорнинг бу ҳаракати унинг чемпионлик камаридан маҳрум этилганига боғлиқ бўлиши мумкин. Макгрегор узоқ вақтдан бери унвонини ҳимоя қилмаяпти.
 
Нурмагомедов 7 апрель куни UFC-223 турнирида жанг ўтказиши керак бўлганди. Конор жароҳат етказган спортчиларнинг эртанги жанглари бекор қилинди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ UFC чемпиони июнда Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилаётганди. Агар унинг қамалиши ҳақиқатга айланса, табиийки уни Ўзбекистонга келиши бекор қилинади.
Акмалхон Эшонхонов

 

 



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |