Главная

Футболчиларимиз ҳаммасини бошидан бошлаши керак 

Ko'rildi: 392 Qo'shildi: 15-11-16

Жанубий Корея билан баҳс олиб борган Ўзбекистон терма жамоаси 2:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Жаҳон чемпионати-2018 саралаш босқичи  3-босқичида Ўзбекистон трема жамоаси Жанубий Корея термаси билан куч синашиб, мағлубиятга учради. Мехмонда ўтказилган учрашув, кутилганидек, Ўзбекистон терма жамоаси учун оғир бўлди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳамюртларимиз ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
 
Учрашувнинг 25-дақиқасида кореялик ҳимоячининг суст ҳаракатидан сўнг, дарвозабон ўз ўрнини ташлаб чиқиб тўпни қайтаришга мажбур бўлди. Корея дарвозабони қайтарган тўп Марат Бикмаевга келиб тушди. Терма жамоамиз аъзоси Бикмаев тўпга ақилли зарба бериб, уни қўриқчисиз қолган рақиб дарвозасига аниқ йўналтирди. Ҳисоб 0:1 кўринишида Ўзбекистон терма жамоаси олдинга чиқиб олди. Ўйиннинг биринчи бўлими шу ҳисоб билан якунданди.
 
Иккинчи бўлимда устунлик мезбонлар қўлга ўтгандек кўринди, ва бу 69-дақиқада ўз исботини топди. Корея терма жамоаси футболчиси Нам Тай Ҳи ҳисобни тенглаштирди.
 
Бизни аслида дурранг натижа ҳам қониқтирарди. Очколар ҳисобида гуруҳда биринчи бўлиш имконимиз бор эди. Бироқ бу натижага кореяликлар рози бўлишмади ва ўйиннинг 85-дақиқасида яна бир ўйинчи Коо Жа Чеол Жанубий Кореяни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 2:1, Ўзбекистон шундоқ ҳам оғир учрашувда янада оғир вазиятга тушиб қолди.
 
Мазкур ҳисоб ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалигунга қадар сақланиб қолди. Ўзбекистон терма жамоаси сафарда мағлубиятга учради. Бизнинг футболчилар мукаммал даражада ҳужум қилолмади. Ҳимоямиз ҳам шунга монанд экани яққол кўзга ташланди.
 
Биз ўйин борасида фикр билдиришга ҳам, терма жамоамиз ўйинини кучайтириш учун маслаҳатлар беришга ҳам ожизмиз. Фақат шу нарса аниқки, Ўзбекистон 2018 йилги Жаҳон чемпионатига чиқиши учун энди барчасини бошидан бошлашига тўғри келади.
Мухторбек Абдуллаев


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |