Главная

Самвел Бабаян: Бизда ҳали имконият бор 

Ko'rildi: 374 Qo'shildi: 15-11-16

Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўйинидан кейин иккала жамоа мураббийлари матбуот анжуманида иштирок этишди. Дастлаб Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинни яхши бошлаган ҳолда ёмон натижа билан қайтаётганимиздан афсусдаман.

Шогирдларимга раҳмат айтаман. Улар яхши ўйнашди. Икки вазиятда икки гол ўтказиб юбордик. Албатта, Жанубий Корея кучли жамоа. Шундай бўлса-да бизда ҳали имконият бор. Шу имкониятни юзага чиқариш учун тайёргарлик кўрамиз. Иккинчи бўлимда майдонга туширилган бўйдор Ким Шин Ук ҳақида яхши билган эдим. Лекин унга қарши ўйнаган футболчимиз бугун унга ютқазди. Узатилган тўпга астойдил сакраши керак эди”, деган Самвел Бабаян.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |