Главная

Наманганда аёл икки гўдаги билан ёнғинда қолган 

Ko'rildi: 445 Qo'shildi: 03-03-17

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги хонадонлардан бирида юз берган ёнғин оқибатида уй бекаси ва унинг икки нафар гўдаги жабрланган.

ИИВ матбуот хизмати хабарига кўра, уй бекаси тунги пайтда электр чироғини ёққанида иситиш печига уланган шлангдан сизиб чиққан газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган. Натижада аёлнинг ўзи ва 2 ёшли қизалоғи, 4 яшар ўғли куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилганлар. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун фуқароларимиз ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишлари, носоз иситиш печтларидан фойдаланмасликлари лозим. Акс ҳолда, юқоридагига каби нохуш ҳолтлар содир бўлиб , ўзлари ва яқинларининг ҳаёти ва соғлиги хавф остида қолиши мумкин, дейилади вазирлик хабарида.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |