Главная

Тошкент ва Наманганда ИИБ бошлиқлари тайинланди 

Ko'rildi: 275 Qo'shildi: 14-03-17

Тошкент шаҳрида ва вилоятида, шунингдек, Наманганда ички ишлар бошқармалари ва бўлимларига янги бошлиқлар тайинланди.

Тошкент шаҳар Яккасарой тумани Ички ишлар бошқармасига подполковник Фаррух Ҳайдаров, Юнусобод тумани ИИБга подполковник Неъматулло Ҳайдаров бошлиқ бўлди.

Тошкент вилояти ИИБнинг Ташкилий-инспекторлик бошқармаси бошлиғи — подполковник Ҳамиджон Анваров, Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи — подполковник Исматжон Иброҳимов ва Қўриқлов бошқармаси бошлиғи — подполковник Саиданвар Саидаълоев бўлди.

Тошкент вилояти Қибрай тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи этиб полковник Алишер Рашидов, Оққўрғон тумани ИИБ бошлиғи этиб — подполковник Ортиқ Худойбергенов, Оҳангарон тумани ИИБ бошлиғи этиб — подполковник Собиржон Иброҳимов тайинланди.

Наманган шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Муҳаммаджон Дадажонов бўлди.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |