Загрузка...
Главная

Наманган вилояти делегацияси Свердловскка боради: Хайруло Бозоров ва Евгений Куйвашев ўзаро ҳамкорлик борасида музокара ўтказишади 

Ko'rildi: 325 Qo'shildi: 16-03-17

Россия Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий шерикларидан1 биридир. Икки давлат ўртасида ўзаро товар айрибошлаш ҳажми муттасил ошиб, экспорт ва импорт салоҳияти кенгаймоқда. 2016 йил якунларига кўра, ўзаро савдо ҳажми 4,2 миллиард АҚШ долларидан ошди. Россия ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги мустаҳкам маданий-гуманитар алоқалар ва тарихий ришталар ўзаро ҳамкорликнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади.  Бундан ташқари, икки томонлама товар айрибошлашни жадаллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Хусусан, бу борада гап Ўзбекистонда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун "яшил йўлак" ташкил этиш ҳақида бормоқда ва бу Россия бозорида ушбу маҳсулотларга бўлган эҳтиёжни таъминлаш имконини беради. 
Жорий йилнинг февраль ойида Новосибирск вилояти губернатори Владимир Городецкий бошчилигида минтақавий мева-сабзавот маҳсулотлари импортчилари вакиллари Тошкентда ва Наманганда бўлишди. Бу ҳақда vodiymedia.uz хабар беради. Март ойида эса Самарқанд ва Тошкент вилоятлари делегациялари Татаристон ва Санкт-Петерпургга ташриф буюришди. 

Айни кунларда Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги делегацияни Свердловск вилоятига сафар қилиши кутилмоқда. Ташриф чоғида Наманган вилояти вакиллари Россиянинг ривожланган субъектларидан бири ҳисобланган Свердловскнинг иқтисодий имкониятлари билан танишадилар. Соҳавий ҳамкорлик келишувларини имзолайдилар. Ташриф чоғида Хайрулло Бозоровнинг вилоят губернатори Евгений Куйвашев билан учрашуви ўтказилади. Томонлар ўртасидаги манфаатли ҳамкорлик ҳар икки вилоят ишбилармон доиралари учун янги имкониятлар эшигини очажак.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |