Главная

Пахриддин Маткаримов Наманган вилояти ҳокими ўринбосари этиб тайинланди 

Ko'rildi: 400 Qo'shildi: 18-03-17


Пахриддин Маткаримов Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар беради vodiymedia.

Пахриддин Маткаримов 1965 йилда Наманган вилояти, Косонсой туманида туғилган. 1989 йилда Тошкент политехника институти Наманган филиалини тамомлагач, шу олийгоҳ кафедрасида ассистент сифатида меҳнат фаолиятини бошлаган.

1990-1993 йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси қошидаги институт аспирантурасида, 1999-2002 йилларда Тошкент архитектура ва қурилиш институти докторантурасида таҳсил олган. Техника фанлари номзоди (1993), доцент (1996) ва техника фанлари доктори (2004), профессор илмий унвонларига эга.

 1993 йилдан  меҳнат фаолиятини Наманган муҳандислик педагогика институтида давом эттириб, 2006 йил февралида шу даргоҳ ректори лавозимигача бўлган йўлни босиб ўтди. Ҳоким ўринбосари лавозимига тайинлангунга қадар у 11 йилдан бери шу олийгоҳ ректори сифатида ишлаб келаётганди.

У халқ депутатлари Наманган вилоят кенгаши депутати, Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳамдир.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |