Загрузка...
Главная

ЙҲХБ ходимлари камераларни ортда қолдирди 

Ko'rildi: 802 Qo'shildi: 27-04-17

Тошкент кўчаларида 28 мингдан зиёд йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган.

Кузатув камералари орқали 3504 марта сфетофорнинг қизил чироғидан ҳаракатланиш, 4061 маротаба тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳолатлари қайд этилган, дея хабар берилди бугун, 27 апрель куни Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўтказилган брифингда.
 
21-27 апрель кунлари Тошкент кўчаларида 28 мингдан зиёд йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари қайд этилган. Бунда 20 458 та қоидабузарлик йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан, 7 565 та қоидабузарлик чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари орқали аниқланган.
 
Таҳлиллар пойтахт кўчаларида 15 мартдан бошлаб ишга туширилган кузатув камералари ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда тартиб посбонларининг мушкулини анча осонлаштирганини кўрсатмоқда. Хусусан, видеокузатув камералари ишга тушгандан бери 127 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Оқибатда 18 нафар одам ҳалок бўлган, 147 киши жароҳатланган. Бу ўтган йилга нисбатан йўл-транспорт ҳодисалари 56 тага, унда жароҳатланганлар 73 тага, вафот этганларнинг сони эса 13 тага камайганини кўрсатади. 
Беҳзод Рўзиев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |