Главная

​ИИВнинг мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш маркази ишга туширилмоқда 

Ko'rildi: 174 Qo'shildi: 29-04-17

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони талабларига мувофиқ, Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний-юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси ташкил этилди.

Мазкур бошқарма таркибида "Мурожатларни телефон орқали қабул қилиш маркази - ташкил этилди. Бу марказ жорий йилнинг 17 апрель кунидан тест режимида ишга туширилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Бу марказнинг афзаллик томони шундаки, фуқаролар Республикамизнинг барча ҳудудларидан тўғридан-тўғри ягона марказлашган қисқа рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилиб, ўзларининг оғзаки мурожаатларини амалга оширишлари мумкин бўлади.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |