Главная

Ўзбекистонда GTA, Mortal Combat, Call of Duty ва бошқа кўплаб ўйинлар тақиқланди 

Ko'rildi: 651 Qo'shildi: 28-05-17


Зўравонлик, порнография, мамлакат хавфсизлигини бузишга қаратилган ҳар қандай компьютер ўйинлари тақиқланди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар соҳасидаги Эксперт комиссиясининг жорий йил 25 январдаги 1-сон баённомаси билан "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тавсия этилмайдиган компьютер ўйинлари рўйхати” тасдиқланди.
 
Шу мақсадда барча лицензиатлардан номлари иловада келтирилган компьютер ўйинларининг нусхалари тайёрланиши, тарқатилиши ва ижарага берилишига йўл қўймасдан фаолият олиб боришлари талаб этилади.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 15 мартдаги 72-сон қарори билан тасдиқланган "Аудиовизуал асарларни, фонограммалар ва ЭҲМ учун яратилган дастурларни такрорлаш, сотиш, ижарага бериш, шунингдек, фонограммаларни тайёрлаш бўйича фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида Низом”га мувофиқ, зўравонлик, порнография, мамлакат хавфсизлиги ва ижтимоий-сиёсий барқарорликни, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва динлараро тотувликни бузиш, Ўзбекистон тўғрисида нотўғри ахборотлар тарқатилиши ҳамда унинг тарихий, маданий ва маънавий бойликлари бузиб кўрсатилишини тарғиб қилувчи ЭҲМ учун яратилган дастурларни сотишга йўл қўймасликни таъминлаши белгилаб қўйилган.


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |