Главная

Фото: Cамарқанд йўл назоратчилари Honda мотоциклларида юради 

Ko'rildi: 106 Qo'shildi: 17-07-17


Кўчалардаги тирбандликлар махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналари ҳаракатига қийинчиликлар туғдирган.

Ички ишлар вазирлиги Самарқанд шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Японияда ишлаб чиқарилган ва махсус жиҳозланган мотоциклларни тақдим этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.

 

Хизмат ходимларининг мотоцикллар билан таъминланишига сўнгги йилларда Самарқанд шаҳрида автотранспорт воситалари анча кўпайиб кетгани, баъзи кўчалар ва чорраҳаларда тирбандликлар юзага келгани сабаб қилиб кўрсатилган.


 
Кўчалардаги тирбандликлар махсус операцияни бажараётган хизмат автомашиналарининг ҳаракатланишига маълум қийинчиликлар туғдирган.
 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимларига топширилган мотоциклларнинг техник имкониятлари таништирилган.
Мусулмонбек Иброҳимов


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |