Загрузка...
Главная

2017 йилдан ҳокимликлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарлари аҳоли олдида ҳисобот берадилар 

Ko'rildi: 1217 Qo'shildi: 08-12-16
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келаётган  2017 йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилди. Давлатимиз раҳбари давлат органларининг фуқаролар билан ўзаро муносабатларини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди.
 
Аҳоли билан доимий мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг янги механизми яратилиши зарурлиги борасида фикр билдирган Шавкат Мирзиёев одамлар билан ишлашнинг янги тизимига ўтиш лозимлигини таъкидлади.
 
Янги тизимга кўра, 2017 йилдан барча даражадаги давлат органлари, прокуратура, ички ишлар органлари раҳбарлари аҳоли олдида ҳисобот берадилар.
 
Шунингдек, ҳар бир туман ва шаҳарда “Халқ қабулхоналари” ташкил этилади. Бундай қабулхоналар сиёсий партиялар тизимида фаолият кўрсатади. Партиялар ўз навбатида, аҳолининг мақсад ва муаммоларидан доимо бохабар бўлиб туришлари зурур.
 
Асосий мақсад эса “Халқ қабулхоналари”га келиб тушган ҳар бир мурожаатни беэътибор қолдирмаслик ва муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш эканлигини таъкидлаган Шавкат Мирзиёев қуйидаги фикрларни қўшимча қилди:
 
“Мухтасар айтганда, одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
 
Шу мақсадда аҳолига кундалик ва энг зарур бўлган давлат хизматларини “ягона дарча”принципи бўйича бир идора орқали кўрсатиш тизимини такомиллаштиришимиз керак.
 
Бундан ташқари, ҳар бир ҳудуддаги вазиятни, аввало, фармон ва қарорлар ижросини, уларнинг самарадорлигини доимий равишда ўрганиб, бу борада давлат органлари масъулиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқадиган тизимни шакллантиришимиз керак”. 



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |