Загрузка...
Главная

Ғалаба, торт ва ичимлик 

Ko'rildi: 3517 Qo'shildi: 05-12-16

Ўзбекистоннинг янги президентининг қасамёд қилиш маросими янги йилгача ўтказилади.

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбасига таяниб, ТАСС хабар қилди.

“Қонунда янги президентнинг лавозимга киришиши учун икки ойлик муддат белгилаб қўйилганига қарамай, инаугурацияни Янги йилгача ўтказиш масаласи ўрганилмоқда”, деган манба агентлик мухбирига.

“Ўзбекистон Республикаси президенти сайлови тўғрисида”ги қонунда бундай дейилган: “Ўзбекистон Республикаси Президенти Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари расмий тарзда эълон қилинган кундан эътиборан кечи билан икки ой ичида Олий Мажлис йиғилишида қасамёд қилган пайтдан бошлаб ўз лавозимига киришади”.

МСК маълумотларига кўра, Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи, бош вазир, Ўзбекистон либерал демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга қатнашган сайловчиларнинг 15 906 724 нафари овоз берган.

Кечадан буён оммавий ахборот воситаларида кўз-кўз бўлган торт энди кесилса ажабмас.

tort-kesildi




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |