Загрузка...
Главная

Андижонда она ўз боласини 6 миллионга пуллашга уринди 

Ko'rildi: 321 Qo'shildi: 01-12-16

Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз фарзандини пуллашга уринган жиноятчи аёл ушланди.

Ўзбек халқи азалдан болажон халқ ҳисобланади. Шу боисдан, бирон оила “тирноққа зор” бўлиб қолгудек бўлса, дарров халқимизга хос бағрикенглик ва меҳрибонлик ифодаси сифатида фарзанд асраб олишга ҳаракат қилишади. Айни шу вазиятдан фойдаланиб, мўмай даромад орттириб қолишга уринувчи кимсалар ҳам бор-ки, улар юртимизда бола асраб олиш учун жорий қилинган амалдаги тартибларни четлаб ўтиб, фарзандталаб инсонларга гўдакларни пуллашга ҳаракат қилишади.

Қўрғонтепа туманида истиқомат қилувчи Шаҳло Қосимова (мақоладаги барча исм шарифлар ўзгартирилган) ҳам ана шундай кимсалардан бири. Фақат у бировнинг боласини эмас, балки ўзининг жигарбандини – эндигина туғилган қиз чақалоғини сотишни режалаштиради. Харидор топишда эса унга ҳамтовоғи Дилдора Муинова “ёрдам”га келади.

Андижон шаҳридаги вилоят перинатал маркази олдида тезкор тадбирга жалб қилинган “ёлланма харидор” билан учрашув белгиланади. Онадек мўътабар номга доғ туширган Шаҳло ва унинг жиноий шериги Дилдора чақалоқни 6,1 млн. сўмга пуллаётган пайтда божхоначилар томонидан жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, айбдорларга нисбатан Жиноят ишлари бўйича Қўрғонтепа туман судининг хукми билан қилмишига яраша жазо тайинланди.

Фарход Каримов

Андижон вилоят

божхона бошқармаси

Ахборот хизмати




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |