Загрузка...
Главная

Бир кечалик келин (Ҳаётий воқеа) 

Ko'rildi: 3712 Qo'shildi: 24-11-16
Тўй жуда чиройли ўтди. Таомлар кўплигидан стол оёқлари синай дерди. Мусиқачию хонандалар алмашавериб тўйхонани қиздирдиларки! Пуллар сочилди. Ҳамма самимийлик билан бахт тилади. Гуллар, шарлар, рақслар. Концертга айланиб кетди тўй ҳам. Ҳамманинг оғзида тўйнинг ҳашаматли бўлгани муҳокамаси. Куёв уйига боришганда ҳам рақс, ўйин кулгу давом этди…
Эртасига келин салом ҳам тугади, совға саломлар тўлиб кетди. Келин минг қизарганча салом берарди ҳаммага.
Никоҳ кечасидан икки ёш ёруғ юз билан чиқди. Янгаларнинг елкасидан тоғ ағдарилгандек бўлди.
Чорларда эса… Иккинчи овқат тортилганидан сўнг келин дугоналари билан ўтирган хонада бирдан қийчув бошланиб кетди!
Катталар югуриб киришганида келин ерда типирчилаб ётарди, янгаси унинг тилини ушлаш учун ҳаракатда, дугоналари даҳшатда қўл оёғини ушлаб турардилар… Лекин ҳеч ким эплолмади… Жони узилди!.. Чорлар азага айланиб кетди…
Сабабини кўп изладилар. Ҳеч ким тагига етолмади. Аввалдан бор эпилептик касали қаттиқ ҳаяжондан ҳуруж қилгани якуний хулоса бўлди. Аслида эса бу бир сабаб эди…
Никоҳ кечаси куёв уч йил учрашиб юрган севгиси қиз чиқмаганидан даҳшатга тушганди. Келин унинг оёғига йиқилди, ялинди, ёлворди. «Шарманда қилманг» деб тинмай йиғларди. Куёв ҳеч ким қилмаган ишни қилди. Ўз болдирини тилиб қон чиқарди. Чунки у севарди, телбаларча севарди! Алам ва нафрат қалбини тилка пора қилган куёв хонадан чиқиб кетаётганида бир гап айтди: «Илоҳим, эртага уйингдан қайтиб келмагин!». Бу сўзларини келин эшитмади. У шармандаликдан қутулиб қолганига ўз ичига сиғмасди… Куёвнинг сўзларига эса фаришталар омийн дегани шубҳасиз…
Барча маракалар ўтди, ёпиқ қозон ёпиқлигича қолди…
Биргина аччиқ хатоси деб куёв қарғишига учраган келиннинг ота-онаси, ака-укалари эса қон йиғлаб қолдилар…
Ножўя босилган қадам асоратсиз бўлади деб ўйлаганлар адашади. Бировнинг қалби, ишончини суистеъмол қилганлар эртами кеч ёмон ҳолатга тушишлари муқаррар…
Хасанова Мухтабар



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |