Загрузка...
Главная

Давлат телеканаллари Юлдуз Усмонованинг қўшиқларини беришни бошлади 

Ko'rildi: 839 Qo'shildi: 08-12-16

2006 йилдан буён давлат тасарруфидаги радио ва ТВларда кўриниш бермаётган Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг миллионлаб мухлислари унинг саҳнага қайтишини, қўшиқлари яна жаранг сочини кутаётган эди. Ҳатто, бу масалада Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаат қилганлар ҳам бўлди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидан сўнг Юлдуз Усмонованинг катта тадбирларда қатнаша бошлагани ҳақидаги хушхабар бутун Ўзбекистон бўйлаб тарқалди. Бу хонанданинг яна ТВ ва радиоларга қайтишига умид боғлаганлар учун ажойиб янгилик бўлди. Ахир, 10 йил давомида Юлдуз ижоддан тўхтамади. Ҳали АҚШ, ҳали Туркия, ҳали Россияда ўзбекнинг номини улуғлади, қўшиғи билан дунё кезди. Дунёнинг қайси нуқтасида бўлмасин, Юлдузга жўр бўлиб “Адоинг бўлгаймиз, сени, Ўзбекистон”ни куйламаган ўзбек борми?
 
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова 5 декабрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан ташкиллаштирилган конференцияда иштирок этди. Бугун, 7 декабрь куни эса Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 24 йиллиги тантаналарида “Ҳамроз” номли қўшиғини куйлаб чиқди.
 
Юлдуз Усмонованинг ашаддий мухлислари учун яна бир хушхабар. Хонанданинг қўшиқлари давлат телеканалларида ҳам жаранг сочишни бошлади. Бугун “Наво” телеканали орқали Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг бундан 20 йил аввал куйлаган қўшиқлари намойиш этилди. Тез орада хонанданинг янги ижод намуналари ҳам телеканаллар эфирларидан ўрин олса, ажаб эмас.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |