Главная

Ислом Каримовнинг ҳайкали суратлари пайдо бўлди (ФОТО) 

Ko'rildi: 952 Qo'shildi: 29-11-16

26 ноябрь куни Туркманистон пойтахти Ашхабод шаҳридаги муҳташам анжуманлар саройида Барқарор транспорт тараққиёти тизими бўйича биринчи халқаро анжуман бўлиб ўтди. Мазкур анжуманга ташриф буюрганKun.uz нашри вакиллари Туркманистонда бўлаётган ўзгаришлар билан ҳам яқиндан танишишди.

Жумладан, Турманистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош қисмида жойлашган ва мамлакатнинг Шарқ учун дарвозаси, дея эътироф этилган Туркманобод шаҳридаги ўзгаришлар ҳам нашр вакилларида чуқур тассурот қолдирди.

karimov-haykal2

Шуни  айтиб ўтиш керак-ки, мазкур шаҳарда янги кўча барпо этилаётган бўлиб, унинг икки четида тўрт қаватли замонавий бинолар қад ростлаган. Мазкур кўчанинг таъмирлаш ишлари деярли тугаб, уни фойдаланишга топшириш декабрь ойига мўлжаллангани айтилмоқда. 25 ноябрь куни анжуманга ташриф буюрган турли делегация вакиллари ҳам бу жойдаги бунёдкорлик ишларини келиб кўришган.

karimov-haykal

Аммо энг қувонарлиси ва фахрланарлиси шуки, қурилаётган янги кўчага Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов номи берилади. Бундан ташқари, кўчанинг бош қисмида Ислом Каримов шарафига ҳайкал ўрнатилади.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |