Загрузка...
Главная

ИСРОИЛ ТЕРАКТЛАР ОҚИБАТИДА ЎТ ИЧИДА ҚОЛМОҚДА (ВИДЕО) 

Ko'rildi: 2394 Qo'shildi: 25-11-16

Исроилнинг Хайфасида юз берган сўнгги ўн йилликнинг кучли ўрмон ёнғинлари маҳаллий турар-жойларга, жамоат бинолари, инфратузилма, хусусий ва жамоат транспортига кучли зарар етказди. 

Тутундан заҳарланган юздан ортиқ одам тиббий хизматга мурожаат қилди.

Олов пайшанба куни Хайфа кўчаларида аланга олди, деб ёзади РИА Новости. Ҳукумат вакиллари ўт ичида қолаётган ҳудудларда яшовчи 60 минг кишини эвакуация қилди – бу қарийб шаҳарнинг бешдан бир қисми. Бу 2006 йилда юз берган Иккинчи Ливан уруши вақтидан бери энг катта эвакуация саналади.

Исроил полициясининг расмий вакили Михаэль Зингерманнинг айтишича, ёнғинни бартараф қилишда асосий ролни авиация бажармоқда. «Полиция бошқарувида ишлаётган ёнғинга қарши авиация ишламоқда, кўплаб вертолёт ва самолётлар сафарбар қилинган», - дейди Зингерман.

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ички хавсизлик ва ички ишлар вазирлари билан қилган қўшма матбуот анжуманда Хайфада юзага келган ёнғин терактлигини маълум қилди.

Аввалроқ полициячилар Хайфада ёнғин содир этганликда гумонланувчи икки нафар шахсни қўлга олди. Улар араблар бўлиб, кейинроқ улардан бири қўйиб юборилди.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |