Загрузка...
Главная

Наманганда талончилик қилган икки шахс қўлга олинди 

Ko'rildi: 1701 Qo'shildi: 07-11-16
Наманганда икки йигит 36 ёшли аёлнинг қўл телефони ва 300 АҚШ долларини зўравонлик билан тортиб олиб, кўздан ғойиб бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Гап шундаки, Наманган шаҳар ИИБга  Фарғона  вилояти Бешариқ туманида яшовчи  36 ёшли фуқаро мурожаат қилиб,  номаълум шахслар  шу шаҳарнинг 4-микрораён ҳудудида унга очиқдан-очиқ таҳдид қилиб,  Samsung русумли  қўл телефони ва 300 АҚШ долларини тортиб олиб  воқеа  жойидан  яширинганликларини  маълум  қилган.
 
Туман ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида гумонланувчилар "иссиқ изида” қўлга олинди ва ушбу жиноят тўлиқ фош этилган.
 
Аниқланишича,  мазкур талончиликни шу шаҳарда яшовчи икки нафар йигит содир этган.  Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб,  тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |