Главная

Покистондаги авиаҳалокатда ҳеч ким омон қолмади 

Ko'rildi: 892 Qo'shildi: 08-12-16

Бироз аввал, Покистоннинг Хавелиан шаҳри яқинида бортида 47 киши бўлган самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар бергандик.
 
Айни вақтда самолёт бўлаклари остидан самолёт бортида бўлган 47 кишидан 46 нафарининг жасади топилди. Бу ҳақда “Meganewsweb.com” хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, 42 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоларидан ҳеч ким тирик қолмаган.
 
Айтишларича, Читрал шаҳридан парвозга чиққан самолёт Исломобод шаҳрига қўниши керак эди.
 
Жами 47 киши бўлган йўловчиларнинг 31 нафари эркак киши, 9 нафари аёл ва яна икки нафари гўдак бўлган. Афсуски, улар портлаш натижасида вафот этишган.
 
Баъзи ОАВда самолётда жами 48 нафар йщловчи бўлгани, шунингдек, 3 нафар хорижий фуқаро ҳам бўлгани айтилмоқда, бироқ уларнинг шахси аниқланмаган.
 
Шу билан бирга, самолёт бортида Покистондаги машҳур мусиқачи, телебошловчи ва дизайнер Жунайд Жамшид ҳам бўлганлиги хабар қилинмоқда.

Тахминларга кўра, самолёт қулаб тушган жойда ёнғин юзага келган. Катта майдонга тезлик билан ёйилган ёнғин сабаб кўплаб кишиларнинг юзи ва танаси таниб бўлмас даражага етган.
 
Хабарларга қараганда, самолёт учувчиси ҳаво кемасининг авиадиспетчер радаридан йўқолиб қолишидан аввал хавф ҳақида сигнал берган. Баъзи тахминларга кўра, самолёт қулашига двигатель носозлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин.
 
Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |