Загрузка...
Главная

Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистон Президенти лавозимига лойиқ номзод кимлигини айтиб ўтди 

Ko'rildi: 5875 Qo'shildi: 18-11-16
Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Ўзбекистонга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан ўзаро мулоқот ўтказгани ҳақида Хабар берган эдик. Туркия раҳбари шу йил 2 сентябрь куни вафот этган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг дафн маросимига кела олмаганлигининг сабабини тушунтириш билан суҳбатни бошлади.
 
"Ўша вақтда мен Хитойда иш бошлаган G20 саммитида эдим ва шу сабаб дафн маросимига кела олмадим. Дафн маросимида мамлакатимиз номидан Бош вазир ёрдамчиси Туғрул Туркеш иштирок этди. Бугун мен марҳум Ислом Каримов қабрини зиёрат қилдим. Яна бир карра Ислом Каримовни Аллоҳ раҳматига олишини сўрайман ва ўзбек халқига ўз таъзиямни билдириб қоламан”, дейди Ражаб Тойиб Эрдўған.
 
Ўзбекистоннинг миллий тарихи ва анъаналарини эътироф этган Туркия раҳбари Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан янада юксалишига ишонч билдирди.
 
У сўзида давом этар экан, жорий йилнинг 4 декабр куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевга омад тилаб, унинг номзодини қўллаб-қувватлашини билдирди.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |