Загрузка...
Главная

Россиялик журналистлар сайловни ёритиш учун Ўзбекистонга етиб келди 

Ko'rildi: 201 Qo'shildi: 29-11-16
Айни дамда бутун дунёнинг тажрибали сиёсатчилари, журналистлари нигоҳи Ўзбекистонга қаратилган. Жорий йилнинг 4 декабрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловини кузатиш учун кўплаб мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан делегациялар, дунёнинг кўзга кўринган ОАВлари ходимлари ташриф буюрмоқда.
 
28 ноябрь куни сайловни ёритиш бўйича Россиянинг етакчи оммавий ахборот воситаллари ходимлари Ўзбекистонга етиб келди. Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссияси раиси Мирзо Улуғбек Абдусаломов сайловни ёритиш учун мамлакатимизга келган ОАВ вакиллари билан учрашди. 

Марказий сайлов комиссияси раиси журналистларни сайлов комиссиялари томонидан сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича асосий тадбирлар дастури ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.
 
Сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини, журналистларнинг сайлов кампаниясига тааллуқли ахборотлардан кенг фойдаланишини таъминлаш мақсадида Президент сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва округ сайлов комиссияларининг матбуот марказлари фаолият кўрсатмоқда. Улар томонидан бугунги кунга қадар сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган юзга яқин матбуот анжумани ва брифинг ўтказилди. Марказий ва округ сайлов комиссиялари томонидан маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг 1 минг 306 нафар вакили аккредитациядан ўтказилди. 

Сайлов кампанияси эълон қилинганидан бошлаб шу кунга қадар мамлакатимиз ва чет эл оммавий ахборот воситаларида 15 минг 845 та материал эълон қилинди. 

Тадбирда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |