Загрузка...
Главная

Сурияда жонли бомба бўлишга тайёрланаётган Ўзбекистонлик террорчи қўлга олинди 

Ko'rildi: 2692 Qo'shildi: 23-11-16
Истанбулда ўтказилган тезкор қидирув операцияси вақтида ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадор икки шахс қўлга олинди. Улар Туркияга 20 октябрь куни келишган ва Сурияда террорчилик ҳаракатини амалга оширишни режалаширишганди. Бу ҳақда Туркиянинг "Yeni Safak” газетаси хабар бермоқда.
 
Туркия полициясига мамлакатга икки нафар ИШИД аъзоси кириб келганлиги ҳақида хабар қилинганидан сўнг, тезкор қидирув ишлари олиб борилиб, натижада улар кичик уйда яшириниб ўтиришгани аниқланди. Терроррчилик гуруҳи аъзолари Бунёд ва Зубайр исмини олган шахслар Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эканлиги маълум бўлди.
 
Бунёд исмини олган шахс аслида ўзбекистонлик Азизжон Бекраев ва Зубайр исмини олган шахс тожикистонлик Наврўз Қосимов эканлигини аниқланди. Улар топилган уй тинтув қилинганида, Сурияда жонли бомба портлатиш борасидаги режалари ошкор бўлди. Икки террорчи Туркия полицияси томонидан ҳибсга олинди.
 
Баъзи манбааларда террорчилар билан биргаликда яна бир озарбайжонлик фуқаро ҳам қўлга олинганлиги хабар қилинмоқда. Озарбайжонлик шахс Туркиядан депорт қилинган.



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |