Главная

«Тез ёрдам» машинаси одам уриб кетди 

Ko'rildi: 2576 Qo'shildi: 17-11-16

Янги Зеландиядаги Вайкато касалхонаси яқинида бир одам уриб кетилган. Бу ишнинг кулгули томони воқеа касалхона ёнгинасида содир бўлгани ёки одамни айнан «Тез ёрдам» машинаси уриб кетганида эмас, балки машина ўз ҳайдовчиси, касалхона ходимини босганидадир.

«Тез ёрдам» машинаси беморни касалхонага олиб келгач, ҳайдовчи машинасини тўхташ жойига олиб ўтади ва у ерда машина ўт олмай қолади. Ҳайдовчи уни тузатишга киришади, олдидан ўтиб, капотни очиб, бузилиш сабабини қидира бошлайди. Айни шу пайтда қўл тормозига туширилмаган машина юриб кетиб, ҳайдовчи унинг тагида қолган. Бахтли тасодиф туфайли эркак жиддий жароҳат олмаган. Воқеа шоҳидлари, касалхона ходимлари ҳайдовчини шу заҳотиёқ шифохонага ётқизишади



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |