Загрузка...
Главная

Тожикистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан телефон орқали мулоқот қилди 

Ko'rildi: 2485 Qo'shildi: 05-12-16

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон ўртасида 2016 йил 5 декабрь куни телефон мулоқоти бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.

Тожикистон Президенти Шавкат Мирзиёевни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларида ишончли ғалабани қўлга киритгани билан самимий табриклади.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб вазифаларнинг амалий рўёбга чиқаришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ қарорларга келиш мақсадида давлат ва жамоат тузилмалари, хўжалик субъектларининг икки томонлама мулоқотларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |