Загрузка...
Главная

Трамп ўзбеклар сингари сайловдаги ғалабаси учун ота-онасига раҳмат айтди 

Ko'rildi: 2340 Qo'shildi: 09-11-16

Дональд Трамп АҚШ президентлигига сайловда Ҳиллари Клинтонни мағлуб этди. Энди эса ғолибона нутқ сўзлаяпти.

АҚШ президентлиги сайловида Ҳилларини ортда қолдирган Дональд Трамп ғалаба нутқинисўзламоқда.
 
"Аввало мени ҳозир кўриб турган ота-онамга раҳмат айтмоқчиман”, деб сўз бошлади Трамп.
 
"Ҳозиргина Ҳиллари Клинтоннинг котибидан менга қўнғироқ бўлди. Клинтон мени ғолиблик билан табриклади. Мен ҳам уни ва оиласини жуда-жуда кучли сайловолди кампанияси билан табриклайман”, деб Клинтоннинг сайловолдаги курашига баҳо бериб ўтди.
 
Америка халқига мурожаат қилиб, "Америка учун яраларни боғлаш вақти келди! Биз учун бир ёқадан бош чиқариш пайти келди!”, дейди Трамп.
 
"Биз юртимиз учун буюк ишларни амалга оширамиз”, деб қўшимча қилади ғалабадан мамнун кайфиятда Американинг янги президенти.
 
Трампнинг ғалаба нутқи давом этмоқда...
Мухторбек Абдуллаев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |