Загрузка...
Главная

Трампнинг маошига Ўзбекистонда қурт, писта беради ҳалос… 

Ko'rildi: 674 Qo'shildi: 16-11-16

АҚШнинг яқинда сайланган президенти Доналд Трамп маош олиб ишламоқчи эмас. CBS телеканалидаги "60 дақиқа” дастурида Трампдан янги лавозимда маош олиш-олмаслиги билан қизиқишди.

"Менинг жавобим – йўқ. Ўйлайманки, қонунга кўра (ҳеч бўлмаганда) 1 доллар маош олишим керак, шундай экан, 1 доллардан оламан”, деди Трамп.

АҚШ президентининг моянаси йилига 400 минг долларни ташкил этади. Бундан ташқари йилига шахсий харажатлари учун 50 минг долларни сарфлаши мумкин. Сафарларига тўлов жамғармасидан 100 минг доллар ажратилади. Қолаверса кўнгилочар харажатлар учун 19 минг доллар сарфлай олади.

Таъкидлаш керакки, Трамп омадли бизнесменлардан саналади. Forbes журнали ёзишича, у 3,7 млрд доллар бойликка эга.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |