Загрузка...
Главная

Туркияда ижтимоий тармоқлар фаолияти тўхтатилди 

Ko'rildi: 1473 Qo'shildi: 05-11-16

Истанбул шаҳрининг Сурия билан чегарадош ҳудудида яшовчи аҳолидан ижтимоий тармоқ мессенжерлари ишламаётганидан илк шикоятлар келиб тушган.

4 ноябрь санаси кириб келиши билан Туркияда бир қатор ижтимоий тармоқлар, хусусан, Facebook, Instagram,Twitter, WhatsApp мессенжери  ва YouTube видеохостинги фаолияти шу қадар секинлашдики, бу тармоқлардан фойдаланишнинг имкони бўлмай қолди. Бу ҳақда "Haberturk.com” портали хабар бермоқда.
 
Истанбул шаҳрининг Сурия билан чегарадош ҳудудида яшовчи аҳолидан юқоридаги масала юзасидан илк шикоятлар келиб тушган.
 
Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдирим юзага келган бу вазият тўғрисида баёнот берар экан, ижтимоий тармоқларнинг ишламаслиги вақтинчалик эканини таъкидлаб ўтди:
 
"Буларнинг бари хавфсизлик юзасидан амалга оширилмоқда ва бу вақтинча. Хавф бартараф этилгач, албатта барчаси ўз ўрнида фаолиятини давом эттиради”.
 
Яна баъзи манбалар бу ахборот хуружидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётганини хабар қилмоқда. 4 ноябрь куни эрталаб Туркия пойтахти Анқара шаҳрида террорчилик ҳаракатларини тарғибот қилишда гумон қилинган 11 нафар депутат қўлга олинганди.
Дурдона Расулова



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |