Загрузка...
Главная

Ўзимизнинг ТВ ҳар қандай йўл билан ҳомиладор бўлишни таклиф этмоқда (Беҳазил) 

Ko'rildi: 738 Qo'shildi: 01-12-16

Шу кунларда уйимизда бувижонимиз меҳмондалар. Улар билан ТВ кўришнинг ўз завқи бор. Бир чойнак чой дамлаб, чой қуйиб пиёлани узатаману ёнларига ўтириб ойнаижаҳонга термуламан. Севимли сериаллар бошлангунча рекламларни ҳам чидаб томоша қилишга тўғри келади. Рекламаларда нималарни мақташмайди дейсиз. Айниқса улар орасида  хусусий клиниканинг таклифини эшитган бувимнинг хўплаган чойлари тиқилиб қолди. Рости мени ҳам бу таклиф ҳайрон қолдирди.  ТВда янграган жумла шундай эди. «Фалон номли хусусий клиника сизга ҳар қандай йўл билан ҳомиладор бўлиш усулларини таклиф этади.» Ана ҳалос, жумлани бошқачароқ тузиш керакмикан? Антиқа хизматни таклиф қилган канал ва кўрсатувни реклама қилишни истамадим. Гап эгасини топиб, жумла ўзгариб қолар. Яна бизни жиддий танқидчига йўйишмасин. Бу шунчаки чой устидаги муҳокама эди ҳалос.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |