Загрузка...
Главная

Шавкат Мирзиёев ШҲТ кузатувчилар миссияси раҳбарини қабул қилди 

Ko'rildi: 2621 Qo'shildi: 06-12-16

Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш бўйича ШҲТ вакилларининг хулосалари тўғрисида фикр алмашдилар.

 

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев 5 декабрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кузатувчилар миссияси раҳбари, ШҲТ Бош котиби Рашид Алимовни қабул қилди. Бу хақда “Uza.uz” хабар қилди.
 
Томонлар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишни кузатиш бўйича ШҲТ вакилларининг хулосалари тўғрисида фикр алмашдилар.
 
Рашид Алимов Ўзбекистон Президенти сайлови мамлакатда демократик жараёнларни янада ривожлантириш борасида муҳим қадам бўлганини таъкидлади.
 
Ўзбекистон раҳбари ШҲТ кузатувчиларига очиқ, эркин ва демократик шароитларда ўтказилган сайлов кампанияси давомида амалга оширган самарали ишлари ва якуний хулосалари учун самимий миннатдорлик билдирди.
 
Томонлар ШҲТ доирасидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.
Мухторбек Абдуллаев



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |