Загрузка...
Главная

Ўзбекистон Бош вазири ким бўлади? 

Ko'rildi: 2417 Qo'shildi: 06-12-16

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси президенти сайловлари якунланиб, натижалар ҳам эълон қилинди. Энди юртдошларимизни Бош вазир лавозимини ким эгаллаши қизиқтирмоқда. Қуйида сизни Бош вазирнинг ваколатлари борасида қонунчилигимизда нима дейилгани билан таништириб ўтамиз.

Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ҳал қилувчи вазифани бажарувчи Бош вазир лавозими Ўзбекистонда 1992 йил 4 январда вице-президент лавозими тугатилиши ортидан ташкил этилган эди. Ўзбекистон Конституциясининг 98-моддасига кўра Бош вазир:

— Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини ташкил этади ва унга раҳбарлик қилади, унинг самарали ишлаши учун шахсан жавобгар бўлади;

— Вазирлар Маҳкамасининг мажлисларида раислик қилади, унинг қарорларини имзолайди;

— халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси номидан иш кўради;

— Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган бошқа вазифаларни бажаради.

Бош вазир лавозимига номзод Президент томонидан Олий Мажлис палаталари кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун тақдим этилади. Шунга асосан айтиш мумкинки, бош вазир ким бўлишини давлат раҳбари ҳал қилади. Албатта, парламент Президент илгари сурган номзодни тасдиқламаслиги ҳам мумкин.




Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |