Главная

Американинг Ислом ҳақидаги энг яхши 6 та киноси 

Ko'rildi: 1365 Qo'shildi: 06-12-16

Жуда кўп йиллар мобайнида Ислом ва мусулмонларни ёмонотлиқ қилиб кўрсатилган кинолар туфайли Голливуд ва Ислом олами келиша олмай юрган эди. Масалан, “Синдбад” ёки “Арабистонлик Лоуренс” филмларида арабларни бошқа дунёга нисабатан шафқатсиз ва урушқоқ қилиб кўрсатилган эди. Бу аср бошларидан араблар ҳақида салбий муносабатларни йўқ қилиш учун бир икки қадамлар қўйилди. Хуллас, Ислом ва мусулмонлар ҳақида бир нечта кинолар ҳам. Шулар ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз:

6. “Муқаддас замин”

Аср бошларидан Библия мавзусида эпик киноларни тушириш бошланди. Масалан, мазкур фильм 11 сентябр воқеаларидан сўнг, Ғарб ва Шарқ ўртасидаги зиддиятларни бироз енгиллаштириши кўзга ташланади. Баъзи жойларини эътиборга олинмаса (очиқ-сочиқ жойлари, графика) Ислом дунёси позитив нуқтаи назардан акс эттирилган.

5. “Малколм Икс”

Мазкур филм 90-йилларнинг мураккаб режиссерлари ҳисобланган Спайком Ли тарафидан суратга олинган. Олдинлари у минаитура комедияларнини суратга олиб юрган бўлса амеркиалик қора танли мусулмон ҳаётини баён қилувчи “Малколм Икс” чуқур драмадир.

Филмда бош қаҳрамоннинг “Ислом миллати” давридаги фаолияти ва унинг ташкилот ва унинг таълимотидан юз ўгирганига тўхталиб ўтган. Мазкур филм ҳалигача бахсларга сабаб бўлиб келмоқда. Бу филмда диний масалалар билан бир қаторда ирқчилик масалалари ҳам кўтарилган.

4. “Шамол ортидан югурувчи”

Филм режиссери Марк Фостердир. Филмда афғонистонлик ўсмирларнинг 30 ёшгача бўлган ҳаёти ҳикоя қилинади. Филмда Қабул советларнинг бостириб кириши, толиблар ҳукмронлиги даврлари кўрсатилади. Режиссер афғон ҳалқининг ҳаётини афғонлар талқинида очиб беришга ҳаракат қилган. Ва бу ишончли тарзда амалга оширилган.

3. “American East” (“Америка шарқи”)

“Америка шарқи” филми АҚШ ва замонавий жамиятдаги мусулмонларнинг баъзи муаммоларини кўтариб чиққан. Америкалик араблар ва яҳудийлари тўқнашувлари, араб муҳожирларининг болалари билан америкалик болаларни ажратишлар шулар жумласидандир. Ушуб филм 11 сентябрдан сўнг америкалик мусулмонларнинг ҳаётини маромига келтириш учун платформа вазифасини ўтайди.

2. “Саҳро арслони”

Бу либиялик бадавийларнинг раҳбари, мужоҳид Умар Мухтор (роҳимаҳуллоҳ) ҳақларида ва у бошчилигида Муссолинининг Либияни босиб олишга қарши кураш достонидир. Бу филм Италияда тақиқланган, чунки филмда италияликлар салбий тарафдан кўрсатилган бўлиб, жамиятда бу ҳақда бўлиниш юз берди. Мазкур филм Яқин Шарқда энг машҳур кинолардан ҳисобланади.

1. “Рисолат”

Бу Ислом ҳақидаги энг яхши кинолардан. Бу кинода пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам сийратлари туширилган. Филм икки марта суратга олинган. (Аввал инглизча, сўнг арабчаси).

Филмда пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васаллам суратлари кўрсатилмаган (бундай қилиш мумкин эмас). Мазкур филм мусулмонлар орасида жуда машҳур бўлиб кетган.



Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |