Загрузка...
Главная

Туркия доллардан воз кечмоқчи 

Ko'rildi: 370 Qo'shildi: 11-12-16

Туркия миллий валютада савдо қилиш борасида Россия, Эрон, Хитой билан музокаралар олиб борган.

 

Россия раҳбари Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған ўртасидаги бир йил аввалги муҳокамалар чоғида Туркия томондан экспорт ва импорт амалиётини миллий валютада амалга ошириш таклифи билдирилган.
 
Россия ва Туркия ўртасида миллий валютада савдо операцияларини амалга оширишни бошлаш ҳақидаги муҳокамалар бир йилдан буён олиб борилмоқда. Туркия раҳбари бу борадаги музокаралар давлат раҳбарлари даражасида олиб борилганини маълум қилган. Ражаб Тойиб Эрдўған Россия ва Туркия ўртасидаги савдо айланмаси аввал 35 миллиард долларгача етганини қўшимча қилди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги хабар бермоқда.
 
“Ўзаро савдода рубль ёки лирага ўтилса, иқтисодиётда жиддий ижобий ўзгаришлар юз беради”, дейди Эрдўған.
 
Маълумотларга кўра, миллий валютада савдо қилиш масаласи Эрон ва Хитой ҳукумати билан ҳам муҳокама қилинган.
 
Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг айтишича, Туркия анча вақтдан буён миллий иқтисодиётга босим ўтказаётган турли омилларни бартараф этиш мақсадида, ўзаро савдода миллий валютани қўллаш борасида иш олиб боришни бошлаган.
 
Туркия халқи ҳам ўзидаги хорижий валютани миллий валютага ёки олтинга алмаштириш лозимлигини айтиб ўтган Ражаб Тойиб Эрдўған бу ҳаракат орқали миллий валюта қадр-қиммати мустаҳкамланишини таъкидлади.
Дурдона Расулова



Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |