Главная

Абдулазиз Камилов: “Ўзбекистон ҳар қандай ҳарбий-сиёсий блоклар ва альянсларга қўшилмайди” 

Ko'rildi: 295 Qo'shildi: 11-12-16

Абдулазиз Камилов Гамбург шаҳрида ўтказилган ЕХҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг 23-кенгашида нутқ сўзлади.

 

8 декабрь куни Германиянинг Гамбург шаҳрида ЕХҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг 23-кенгаши бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар ваъзири Абдулазиз Камилов Ўзбекистон ўзининг ички сиёсатида мамлакатнинг туб манфаатларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантиришда узуликсизлик ва давомийликни сақлаб қолишини айтиб ўтди.
 
“Ўзбекистон бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслик ҳамда келишмовчилик ва можароларни фақатгина тинч, сиёсий йўл билан ҳал этишнинг қатъий тарафдори. Республика принципиал ва ягона танлов қабул қилган – ҳар қандай ҳарбий-сиёсий блоклар ва альянсларга қўшилмакслик, ўз ҳудудига бошқа давлат ҳарбий базаларини жойлаштиришига йўл қўймаслик, ўз ҳарбий хизматчиларини мамлакат ташқарисига чиқармаслик”, дейди Абдулазиз Камилов.
 
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёнинг ички сиёсатида муҳим ўрин тутади, бироқ мамлакат яхши қўшничилик муносабатлари ва конструктив сиёсатни қўллаб-қувватлайди.
 
Абдулазиз Камилов Ўзбекистоннинг устувор ички сиёсати Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорлик, Афғонистондаги беқарорлик шароитида ҳудудда мустаҳкам ривожланишни сақлаб қолишдан иборат эканини таъкилдлади.
 
Маълумот ўрнида, икки кун давом этган ЕХҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирларининг 23-кенгашида ташкилотга  аъзо 57 давлатнинг Ташқи ишлар вазирлари ва 11 та ҳамкор мамлакат делегациялари, шунингдек бир қатор халқаро ташкилотлар иштирок этди. 
Мухторбек Абдуллаев


Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/namanganliklar

Do'stlaringizga birinchilardan bo'lib yetkazing!



Всего комментариев: 0
avatar

Видео и аудио материалы предназначены исключительно для предварительного ознакомительного просмотра и прослушивания. | |